Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги байрами мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланган эди. 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси қабул қилинган кунни яна барча жойда халқимизнинг бахт-саодатга, эркинлик ва фаровонлигини мадҳ этувчи эзгулик байрами сифатида нишонланганлигини қувонч билан таъкидлаймиз.
Дарҳақиқат, севимли шоиримиз – Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов сўзи, таниқли бастакор Мутал Бурхонов мусиқаси билан ҳар бир тадбиримизда, ҳар бир дарс соатларимизда қалбимиз ғурурга тўлиб айтиладиган ушбу Мадҳиямизнинг бу йил 28 йиллигини нишонлаймиз.