Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги байрами мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланган эди. 10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси қабул қилинган кунни яна барча жойда халқимизнинг бахт-саодатга, эркинлик ва фаровонлигини мадҳ этувчи эзгулик байрами сифатида нишонланганлигини қувонч билан таъкидлаймиз.
Дарҳақиқат, севимли шоиримиз – Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов сўзи, таниқли бастакор Мутал Бурхонов мусиқаси билан ҳар бир тадбиримизда, ҳар бир дарс соатларимизда қалбимиз ғурурга тўлиб айтиладиган ушбу Мадҳиямизнинг бу йил 28 йиллигини нишонлаймиз.

 

 

By Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.