2020 йил 7 феврал куни Маданият вазирлигида «Йилнинг энг яхши болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси ва концертмейстери» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу танловда Каттақўрғон шаҳар 2-сон болалар мусиқа мактабининг ўзбек халқ чолғулари бўлими ўқитувчиси Т.Тошматова фахрли 2- ўринни қўлга киритиб тизим вазири томонидан диплом, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофоти билан тақдирланди.