2021 йил 19 февраль куни Каттақўрғон шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 2020-2021 ўқув йилида қабул қилинган 1-синф ўқувчиларининг “Мусиқа оламига илк қадам” деб номланган тадбир кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчиларнинг ота-оналари “Навбахор” махалласи фуқоралари иштирок этдилар тадбир сўнгида халқ қабулхонаси мудираси Хамратош Нормуродовна , Махалла ва оилани қуллаб қувватлаш раисининг ўринбосари хотин-қизлар ишлари бўйича хоким маслахатчиси Ш. Б. Қучқорова, шахар бўлимининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосари Х. Хушвақтовлар сўзга чиқиб ёшларни тадбир кечаси билан қутладилар.