СамДУ Каттақўрғон филиали ҳамда Хитойнинг Янги Ипак йўли маданиятларини ривожлантириш жамияти делегацияси Каттақўрғон шаҳар 2-сон БМСМ нинг доирачилар ансамбли ижросида кўтарингки рухда муносиб кутиб олинди.
Бугун, 18-сентябр куни СамДУ Каттақўрғон филиалида Хитой ва Ўзбекистон тадбиркорларининг Каттақўрғон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимова иштирок этди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган форум филиал учун ҳам Хитойнинг муассаса ҳамда ташкилотлари билан манфаатли келишувга эришилишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
СамДУ Каттақўрғон филиали ҳамда Хитойнинг Янги Ипак йўли маданиятларини ривожлантириш жамияти ўртасида Меморандум имзоланди. Ушбу меморандум келгусида хитой ва ўзбек тиллари бўйича мутахассислар тайёрлаш, маданий, маърифий учрашувлар ташкил қилиш, филиал ҳамда Янги Ипак йўли маданиятларини ривожлантириш жамияти ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.