Каттақўрғон шаҳар 2- сон БМСМда фортепиано бўлими томонидан «Болалар – бизнинг ёрқин келажагимиз» деб номланган концерт ташкил этилди ва кўтаринки рўҳда ўтказилди. Концертга шаҳар ҳокимияти вакиллари, маҳаллалар фаоллари, ота – оналар таклиф этилди. Болажонлар томонидан тақдим этилган куй-қўшиқлар таклиф этилганларга манзур бўлиб, улар томонидан турли яхши ният ва ижобий фикрлар билдирилди.