Home>>Tadbirlar>>Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви

“Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашуви
Учрашувлар давом этмоқда, Жорий йилнинг 19 февраль куни шаҳмириз ёшлари эъзгу истаклари, ғоялари. стартапларини амалга ошириш, уларнинг таклифларини тинглаш ҳамда муаммоларни ҳал этиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар 7-умумтаълим мактабида 4-сектор раҳбари Д.Ашуров томонидан “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашув доирасида феврал ойи «Гиёхвандликка қарши курашиш ойлиги» муносабати билан Педагогика коллежи ўқувчи қизлари томонидан “Биз гиёҳвандлика қаршимиз” шиори остида расмлар танлови ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросининг биринчи ташаббуси юзасидан 2-мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан мусиқий чиқишлар, тўртинчи ташаббус юзасидан китоб ярмаркалари ва бешинчи ташаббус доирасида ёшларни шаҳримиздаги «Шамсиддин Бибихоним» МЧЖ ва «Фирдавс» МЧЖ корхоналарига ёшлар учун саёхат ташкил этилди. Сёхат давомида ёшларимиз ушбу корхоналарга яратилган шарт шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бугунги учрашув давомида иш сўраб мурожаат қилган уч нафар ёшларимиз иш билан таъминландилар. Учрашув ёшлар томонидан берилган саволлар ва таклифлар билан қизғин тарзда ўтказилди. Айниқса Президент Халқ Қабулхонаси мудири устоз Хамратош Шодиеванинг гаплари ва ташаббуслари ёшларимизни янада завқлантирди. Учрашув якунида фаол ёшлар 4-сектор раҳбари Д.Ашуров томонидан ташаккурнома ва китоблар жамланмаси билан тақдирланишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan