«ДХХ кубоги-2024» мусобақаларининг қизлар ўртасидаги баҳсларига Каттақўрғон шаҳрида старт берилди.
Каттақурғон шахар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби доирачилари садолари билан тантанали ва кўтаринки руҳда бошланган тадбирни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи А.Ахмедов очиб бериб, янгидан янги истеъдодларни кашф этаётган мусобақа ҳамда каттақўрғонлик ёшларнинг спортда эришаётган ютуқларига тўхталиб ўтди ва барча иштирокчи-қизларга омад ва зафарлар тилади.
Шунингдек, тадбирда вилоят прокурори М.Эшназаров, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимова, сектор раҳбарлари ва Каттақўрғонлик ёшлар иштирок этишди.